Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ва ушбу давлатда бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди.
Жорий йилнинг 3 июнь кунидан бошлаб, Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида "Нелегал-2024" рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний меҳнат миграцияси тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Таъкидлаш жоиз, қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда.
"Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади", - дейилади хабарда.


