1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистоннинг сохта паспортини ясатган хорижликлар ушланди

Алмати аэропортида қалбаки ҳужжатлар билан мамлакатга кирмоқчи бўлган хорижликлар қўлга олинди.

Қозоғистоннинг сохта паспортини ясатган хорижликлар ушланди

 

Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати маълумотларига кўра, Алмати аэропортида паспорт назорати вақтида қалбаки ҳужжат кўрсатган Марказий Осиё давлатларининг 4 нафар фуқароси қўлга олинган.

 

Тинтув давомида уларнинг ўз паспортлари топилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, улар Қозоғистон Республикаси орқали транзит ўтказиш учун қалбаки ҳужжатларни сотиб олган.

 

Улар битта сохта паспортнинг нархи 10 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Сохта ҳужжатлар мусодара қилинди. Уларни депортация қилиш масаласи ҳал этилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика