Қримда полигондаги ёнғин туфайли Таврида трассаси тўсиб қўйилди. Губернатор тўртта аҳоли пункти эвакуация қилинишини маълум қилди
Россия томонидан аннекция қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов яриморолнинг 19 июль куни эрталаб Кировский туманидаги ўқ-дорилар омборида ёнғин содир бўлганини маълум қилди. Ёнғин муносабати билан Таврида шоссеси бўйлаб транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.
Бундан ташқари, Аксёнов ёнғин содир бўлган омбор яқинида жойлашган тўртта аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинишини маълум қилди. Қрим маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, икки мингдан ортиқ одамни эвакуация қилиш режалаштирилган.
Mash Telegram-каналининг ёзишича, ёнғин ўқ-дорилар омборида бошланган. Маҳаллий аҳолига кўра, охирги икки соат давомида полигондан беш километр радиусда портлаш овозини эшитмоқда.
Ёнғинга нима сабаб бўлганини маҳаллий ҳокимият маълум қилмаяпти.


