1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қуддус кучларининг икки қўмондони ўлдирилди

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълум қилган.

Қуддус кучларининг икки қўмондони ўлдирилди

21 июнь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ғарбида жойлашган ҳудудда Қуддус кучлари таркибидаги юқори мартабали фаластинлик ҳарбий – "190-дивизия" қўмондони Беҳнам Шаҳриярини нишонга олиб, йўқ қилди.

 

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ИДФ - САХАЛ) расмий баёнотида маълум қилинди. Шаҳрияри минтақадаги Эронпараст гуруҳлар – ХАМАС, Ҳизбуллоҳ ва Ҳутиларга қурол-яроғ етказиб беришда асосий шахс бўлгани айтилмоқда.

 

ИДФ хабарига кўра, Шаҳрияри Ливан ва Туркиядаги алоқалари орқали ширкатлар, валюта алмаштирувчилар ва курерлар ёрдамида бу гуруҳларга молиявий оқимларни ҳам йўналтириб келган.

 

Шунингдек, Қум шаҳрида ўтказилган "спот операция" давомида яна бир қўмондон – Қуддус кучлари вакили Саид Изодий ҳам ҳалок бўлди. Исроил мудофаа вазири Исроил Катзга кўра, у 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан олдин ХАМАСни молиялаштириш ва қуроллантириш билан шуғулланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика