1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. “Quramax Medikal” МЧЖ раҳбари 20 йил озодликдан маҳрум қилинди

10:42 / 26.02.2024

415

“Quramax Medikal” МЧЖ раҳбари 20 йил озодликдан маҳрум қилинди

“Quramax Medikal” МЧЖ раҳбари 20 йил озодликдан маҳрум қилинди

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

Тошкент шаҳар судида “Док-1 макс иши” билан боғлиқ якуний суд мажлиси давом этмоқда.

 

Суд мажлисига раислик қилувчи Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Мусо Юсупов ўқиб эшиттирган суд қарорига кўра, “Quramax Medikal” масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлиб ишлаган ҳиндистонлик С.Р.П.ga узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида 23 нафар масъул суд олдида жавоб берди. Чунки, шу каби шахсларнинг масъулиятсизлиги ортидан ушбу дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика