1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қуёш фаоллиги зилзилага сабаб бўлади

Олимлар бу бўйича янги тадқиқот ўтказди.

Қуёш фаоллиги зилзилага сабаб бўлади

Япониянинг Тсукуба университети ва Илғор саноат фанлари ва технологиялари миллий институти олимлари Қуёш фаоллиги, Ер иқлими ва зилзилалар ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади.

 

Тадқиқотчилар зилзилалар, Қуёш фаоллиги ва Ер юзаси ҳарорати ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Уларнинг хулосаларига кўра, Қуёшдан келаётган иссиқлик Ер юзасига таъсир қилиб, зилзилаларнинг юзага келиш эҳтимолини ошириши мумкин.

 

Қуёш фаоллиги туфайли Ер юзаси ҳароратининг ўзгариши тоғ жинсларини мўртлаштиради ва ёрилишига сабаб бўлади. Бу жараён ер ости сувларининг ҳаракатини ҳам ўзгартириб, тектоник плиталар чегараларидаги босимни ошириши мумкин.

 

Олимларнинг фикрича, Қуёш фаоллиги прогнозларини зилзилаларни олдиндан башорат қилиш тизимларига қўшиш мумкин. Бу келажакда зилзилаларнинг олдини олиш ва уларнинг зарарини камайтиришга ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика