Тарқалган хабарларга кўра, Раҳмон оғир хасталикдан вафот этган. Шундай хабарлар тарқалган вақтда Хитой самолёти Душанбега келиб қўнган. Бироқ самолёт нега келгани ҳақида маълумот берилмади. Айрим манбалар эса Раҳмон дам олиш учун Хитойнинг Хайнан оролига борганини айтган. Аммо бу хабарларга ҳукумат расмий муносабат билдирмади. Аммо 14 февраль куни у Осиё инфратузилма инвестиция банки раҳбари Зоу Цзяи билан музокаралар олиб борган.
15 февраль куни эса Хитой раҳбари Си Цзиньпинни анъанавий янги йил байрами билан табриклаган видео мурожаатини президент матбуот хизмати эълон қилди.
Ғарб нашрларига кўра, авваллари президент матбуот хизмати Раҳмоннинг хорижий давлат раҳбарларига йўллаган табрикларини одатда ёзма шаклда эълон қилиб келган. Видео табриклар эса камдан-кам берилган. Шу сабаб кўпчилик янги видеомурожаатни Раҳмон соғлиғи ҳақидаги миш-мишларни рад этишга қаратилган қадам сифатида баҳоламоқда.
Ҳозир 74 ёшга кирган Эмомали Раҳмон 1992 йилдан буён Тожикистонни бошқариб келмоқда.
Мамлакат Конституциясига кўра, агар Тожикистон президенти вақтинча ёки доимий равишда ўз вазифасини бажара олмаса, давлат раҳбарлиги Миллий Мажлис раисига ўтади. Ҳозир бу лавозимни Раҳмоннинг ўғли — Рустам Эмомалига тегишли.


