1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

 

 

Шавкат Мирзиёев Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда меҳр-мурувват тадбирларини амалга ошириш учун «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали яна 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Шу тариқа, Рамазон ойидаги хайрия ишлари учун жами 1 триллион сўм йўналтирилади.

 

Ажратилган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади, ногиронлиги бор шахсларнинг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади. Ушбу чоралар “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида амалга ошириладиган комплекс дастур доирасида бажарилади.

 

Йиғилишда давлат раҳбари кексалар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролардан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий ёрдам бериш халқимизнинг эзгу қадрияти эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларни турли зарарли ва бузғунчи ғоялардан асраш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш муҳим вазифа экани қайд этилди.

 

Президент ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилаларнинг аниқ ва шаффоф рўйхатини шакллантириш, ёрдамларни фуқароларнинг дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, адолатли етказиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Масъул идораларга ушбу жараён устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика