1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Рамазонда масжидда ўғирлик содир этган эркак қўлга олинди

У намозга келган фуқароларнинг кийимлари ва мобил телефонларини ўғирлаган.

Рамазонда масжидда ўғирлик содир этган эркак қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 18 апрель куни соат 21:00 ларда П.Ш. исмли фуқаро Яккасарой туманидаги “Усмон Бин Маъзун” масжидидан чиқиб кетаётганда туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олинган.  Аниқланишича, муқаддам судланган 47 ёшли эркак ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида ушбу масжидга кириб, унинг таҳоратхонасида 31 ёшли С.М., 20 ёшли Р.З. ва 22 ёшли У.Ў.ларга тегишли бўлган кийимларни яширин равишда ўғирламоқчи бўлган.   

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,169-модда 1-қисми (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тергов давомида, шунингдек, П.Ш. жорий йилнинг 15 март куни хам ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида “Усмон Бин Маъзун” масжидининг таҳоратхонасида бўла туриб, ушбу ерда бўлган 26 ёшли С.Ш.га тегишли нархи 4.000.000 сўмлик “Samsung А51” русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллагани аниқланган. Сўнгра у мазкур телефон аппаратини Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозорига бориб, 500.000 сўм пулга ўзига номаълум бўлган шахсга сотиб юборган.

 

Ҳозирда П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

 

Тергов давомида ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилиб, якунига қўра қонуний қарор қабул қилинади.

 

Тергов жараёнлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика