Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбари лавозимини тарк этиш ниятида эмаслигини ва яқин орада “чексиз таътил”га чиқмаслигини айтди.
“Албатта, бундай кетишга ҳаққим йўқ, халқ менга раҳбарликни ишониб топширган, бу ишончни оқлаш менинг муқаддас бурчимдир", - деган у.
Шанба куни Қодиров ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари сифатида “жуда узоқ вақт қолгани” ва “чексиз” таътилга лойиқ эканлигини айтгани ортидан турли гап-сўзлар тарқалган эди. 4-сентябр куни Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл Қодировнинг Чеченистонни бошқаришда давом этиши тарафдори эканини айтган.


