1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Рамзан Қодиров Евгений Пригожин билан рақобатлашмоқчи

Чеченистон раҳбари  фаолиятини якунлагач, нима иш билан шуғулланишини маълум қилди.

Рамзан Қодиров Евгений Пригожин  билан рақобатлашмоқчи

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров давлат хизматидаги фаолиятини якунлагач, ўзининг хусусий ҳарбий компаниясини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Телеграм-каналида маълум қилди.

 

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, у хусусий ҳарбий компания раҳбари Вагнер Евгений Пригожин билан «рақобат» қилмоқчи.

 

“Шубҳасиз, бундай касбий тузилмалар зарур. Шунинг учун давлат хизматидаги ишимни тугатгандан сўнг қадрли биродаримиз Евгений Пригожин билан рақобатлашишни ва хусусий ҳарбий компания яратишни жиддий режалаштирганман”, — деб ёзган Қодиров.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика