Россия Давлат думасининг чеченистонлик депутати Одам Делимхановнинг хабар беришича, Рамзан Қодировнинг ўғли Одам Қодировга "Чеченистон қаҳрамони" унвони берилди.
Аввалроқ, Одам Қодиров Қуръонни ёққани учун ҳибсга олинган Никита Журавелни тергов изоляторида калтаклаганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Қодировнинг рафиқаси Медни Қодировага 13 фарзанд кўргани учун “Қаҳрамон она” унвонини топширган.
Шунингдек, жорий йилнинг 4 сентябрь куни Путин Чеченистон раҳбарининг 24 ёшли қизи Айшат Қодировани ҳам ИИ даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлаганди.


