1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Путин Рамзан Қодировнинг ўғлига тўйолди маслаҳатлар берди

Шунингдек, Чеченистон етакчиси ўғли билан бир кунда оила қурганларга 100 минг рублдан пул берди.

Путин Рамзан Қодировнинг ўғлига тўйолди маслаҳатлар берди

 

Чеченистонда Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли уйланиши муносабати билан 4 март куни оила қурган 100 та жуфтликка 100 минг рублдан пул мукофоти берилди. Шунингдек, уларнинг тўй харажатлари ҳам қоплаб берилган. 

 

Бундан ташқари, Чеченистон раҳбарининг ўғли РФ президенти Владимир Путин билан ҳам учрашган. Қодировнинг ўзининг сўзларига кўра, “президент ёш Аҳмадга кўп маслаҳатлар берган”. Учрашув якунида эса уни яқинлашиб келаётган тўй билан табриклаган.

 

“Афсуски, мен бу қизиқарли учрашувнинг бошқа тафсилотларини билмайман, чунки анъаналаримиз туфайли Аҳмад билан бу тўғрисида гаплашмадим”, – деб ёзган Қодиров.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика