Муборак ойга саноқли кунлар олди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Рақобат қўмитасига бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашни буюрди. Қўмита эса ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини оширмасликни сўраб, йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларини огоҳлантирди. Тадбиркорлар нархни ўзгартирадиган омиллар ҳақида қўмитага хабар бериши керак.
“Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди”- дейилади қўмита ахборотида.


