1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Расман: Эрдоған Туркия президенти этиб қайта сайланди

Туркия МСК раҳбари Эрдоғаннинг ғалабасини маълум қилди.

Расман: Эрдоған Туркия президенти этиб қайта сайланди

 

Ражаб Тойиб Эрдоған Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 52 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркия Олий сайлов комиссияси раҳбари Аҳмет Йенер маълум қилди.

 

Унга кўра, бюллетенларнинг 99,43 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Эрдоған 52,14 фоиз, унинг рақиби Кемал Қиличдорўғли 47,86 фоиз овоз олган.

 

«Дастлабки маълумотларга кўра, Ражаб Тойиб Эрдоған Туркиянинг янги президенти этиб сайланди», — деди Йенер.

 

Унга кўра, Эрдоғаннинг Қиличдорўғлидан устунлиги 2 миллион овоздан ошади. Сайловнинг якуний натижалари 1 июнь куни эълон қилинади.

 

Эрдоған президентлик сайловининг биринчи босқичида 49,52 фоиз, унинг мухолифатдаги рақиби Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз олганди.

 

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланди, овоз бериш 17:00 гача давом этди.

 

Сайлов участкалари ёпилгач, овозларни санаш дарҳол бошланди.

 

Хорижда яшаётган Туркия фуқаролари учун овоз бериш 24 май куни якунланди. 73 мамлакатда жами 3,5 миллион сайловчи овоз берди.

 

Кеча Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги ғалаба билан биринчилардан бўлиб қутлади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика