1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Равшан Маматов лавозимидан озод этилди

27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Равшан Маматов фаолияти кескин танқид остига олинган эди.

Равшан Маматов лавозимидан озод этилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Равшан Мамажонович Маматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълумот учун, Равшан Маматов 2024 йил август ойидан буён мазкур агентликка раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг фаолияти давомида соҳадаги назорат ва мувофиқлаштириш ишлари юзасидан қатор танқидий фикрлар билдирилган.

 

Қайд этилишича, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Равшан Маматов фаолияти кескин танқид остига олинган эди.

 

Йиғилиш давомида давлат раҳбари иш самарадорлиги ва ёндашувда жиддий ўзгариш бўлмаса, лавозимга муносиблик масаласи кўриб чиқилишини очиқ билдирган. Орадан бир кун ўтиб қабул қилинган ушбу қарор ана шу огоҳлантиришнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика