
Мазкур академия “Ўзметкомбинат” АЖ ҳомийлиги асосида ташкил этилган бўлиб, очилиш маросими 5 октябрь куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи “Реал Мадрид” клубидан ташқари “Ливерпул”, “Вестҳем” ва “Депортива” клублари сафида тўп сурган. Ла Лигада “Реал Мадрид” клуби билан мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган. Испания терма жамоаси сафида икки бор Европа ва бир бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Аввалроқ, ЎФА конгрессида Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов қайта сайлангани ва “Сурхон” клубида содир бўлган воқеаларга ЎФА баёнот бергани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


