1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Реал Мадрид” Винисиус билан узоқ йиллик келишувга эришмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ушбу мавсум охирида ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани 2028 йилгача узайтиради.

“Реал Мадрид” Винисиус билан узоқ йиллик келишувга эришмоқчи

 

Хабарларга кўра, футболчининг Мадрид клуби билан тузган янги шартномаси 2028 йилгача ҳисоблаб чиқилади. Бразилиялик футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

 

Янги келишув шартларига кўра, Винисиус иш ҳақини йилига 3,5 миллион евродан йилига 5,5 миллион еврогача оширишни кутмоқда. Маошдан ташқари футболчи учун турли бонуслар ҳам тақдим этилади.

 

“Реал Мадрид” бразилиялик футболчи учун товон пули миқдорини белгилаб қўйди. Илгари бу 700 миллион евро эди, янги келишувга кўра, 1 миллиард евро миқдорида компенсация белгиланади.

 

Бразилиялик футболчи Мадрид клубида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У жамоа сафида жами 133 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган ва 30 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Жорий мавсумда ҳужумчи Испания чемпионатида 11 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

 

Аввалроқ “Нюкасл” Кроос учун “Реал”га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика