Испаниянинг амалдаги чемпиони "Реал" жорий мавсумда юзага келаётган муаммоларни инобатга олган ҳолда, ёзда бир неча муҳим трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда. "АS" нашрининг маълум қилишича, мадридликлар мавсум якунланганидан кейин ҳимоячи чизиғига уч нафар ва ҳужумга бир ўйинчи оладиган бўляпти. "Реал" мутасаддилари таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини ҳам шакллантириб қўйган. Хусусан, ҳимоя чизиғига "Ливерпул' ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд, "Бавария" чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Девис ва "Байер"нинг марказий ҳимоячиси Жонатан Тани олиб келишга уриниш бўлади. Мадридликлар жамоанинг ҳужумкорлиги "Байер" юлдузи Флориан Вирс ёрдамида кучайтиришни мўлжаллаяпти.