Президентнинг тегишли фармони билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тузилди.
Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева белгилаб берган тартиб бўйича ўзини ишини бошлади.
24 ноябрь кунининг ўзидаёқ Экология миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 300 дан ортиқ мутахассисларидан иборат 30 та ишчи гуруҳ ташкил этилди ва ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов иштирокидаги брифингдан:
“Кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида ҳавонинг бир мунча яхшиланишига эришилди. Бу — дастлабки ғалаба! Тўхташ йўқ!”


