1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Республика бўйлаб барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимига ўтказилади

Қарор Президент иштирокидаги йирик энергетика лойиҳалари ишга туширилиши арафасида эълон қилинди.

Республика бўйлаб барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимига ўтказилади

 

 

Эртага, 30 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидаги барча метан заправкалар 24 соатлик иш режимида фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий манбалари маълум қилди.

 

Мазкур тартиб автотранспорт воситалари эгалари учун қулайлик яратиб, ёқилғи қуйишни кун давомида, жумладан тунги соатларда ҳам навбатсиз амалга ошириш имконини беради. Шу орқали заправкаларда тирбандликларнинг олди олиниши кутилмоқда.

 

Бугун Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтади. Тадбир давомида янги энергетика қувватлари ишга туширилади ҳамда навбатдаги лойиҳаларнинг қурилишига старт берилади.

 

Шунингдек, маросим доирасида давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбайжон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркия ва Хитойдан келган делегациялар билан учрашувлар ўтказади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика