1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду бу ерда ёлланма ишчи холос — Saudi Sports журналисти

"Ал-Наср" ҳужумчисининг ўз хоҳиши билан майдонга тушиш ёки тушмаслиги Саудия футбол жамоатчилигида кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Роналду бу ерда ёлланма ишчи холос — Saudi Sports журналисти

 

«Ал-Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатидан норози эканини очиқ билдириб келмоқда. Айнан шу сабаб футболчи Саудия Арабистони чемпионати доирасида ўтказилган «Ал-Риёд» — «Ал-Наср» учрашувида ўз хоҳиши билан майдонга тушмагани айтилмоқда.

 

Мазкур ҳолат Саудия футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди. Хусусан, Saudi Sports журналисти Валид Ал Фараж Роналду ҳаракатларини кескин танқид қилди.

 

«Роналду ўз ўрнини билиши керак. У бу ерда шунчаки ёлланма ишчи. Бу Саудия Арабистони, “Роналду Арабистони” эмас. У ҳеч қачон Европада бу ердагидек катта маош олмаган. Роналду лигани ҳурмат қилиши шарт, акс ҳолда кетгани маъқул», — деди журналист.

 

Маълумот учун, Криштиану Роналду «Ал-Наср» клуби билан амалдаги шартномага эга бўлиб, у 2027 йил ёзида ўз якунига етади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика