1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин: “Интер Маями” трансферни кўриб чиқмоқда

Девид Бекхем икки футбол афсонасини фаолиятининг сўнгги босқичида битта клубда бирлаштиришни режалаштирмоқда.

Роналду ва Месси бир жамоада ўйнаши мумкин: “Интер Маями” трансферни кўриб чиқмоқда

 

 

Американинг “Интер Маями” клуби португалиялик футболчи Криштиану Роналдуни трансфер қилиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

 

Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти узоқ муддатли стратегия доирасида турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Ушбу режада клуб эгаларидан бири бўлган Девид Бекхемнинг қарашлари муҳим роль ўйнайди. У замонавий футболнинг икки йирик юлдузи — Криштиану Роналду ва Лионел Мессини бир жамоада жамлаш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

 

Лионел Месси 2023 йилдан буён “Интер Маями” сафида тўп сурмоқда. У 2025 йил октябрь ойида клуб билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирган ва фаолиятини айнан АҚШда якунлашни режалаштирмоқда.

 

Криштиану Роналду эса 2023 йилдан бери Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида ўйнаб келмоқда. У 2025 йил ёзида шартномасини 2027 йилгача узайтирган. Шунга қарамай, сўнгги пайтларда футболчининг клуб билан муносабатлари борасида турли миш-мишлар пайдо бўлган.

 

Агар трансфер амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг шов-шувли воқеалардан бирига айланиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика