1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия Афғонистонда темир йўл қурмоқчи

Ҳозирги вақтда бу темир йўл лойиҳаси Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон иштирокида бўлмоқда.

Россия Афғонистонда темир йўл қурмоқчи

 

Чоршанба куни Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук рус оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Федерация Афғонистон темир йўл қуришга қизиқиши ортаётганини айтган. Бу ҳақда 8am.media нашри хабар берди.

 

Россия расмийси Федерация Глобал Жануб билан боғлаш имкониятлари қанча кўп бўлса, мамлакатнинг логистикаси шунчалик хилма-хил бўлишини айтган.

 

Унга кўра, Афғон-Транс темир йўлини Афғонистон ҳукумати билан муҳокама қилган ҳамда Ўзбекистон ва Покистон билан мазкур темир йўл бўйича келишувларни имзолаган.

 

Россия бош вазир ўринбосари Кобулга ташриф буюрган вақтида Москва Афғон-транс темир йўл лойиҳасида иштирок этишни хоҳлаётганини айтган.

 

Ҳозирги вақтда бу темир йўл лойиҳасида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон иштирокида бўлмоқда. Аммо Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муаммолар туфайли темир йўл қурилиши ортга сурилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика