1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия АҚШнинг қулаб тушган дрони қолдиқларини қўлга киритди

14 март куни Қора денгизда MQ-9 Reaper учувчисиз қурилмаси қулаганди.

Россия АҚШнинг қулаб тушган дрони қолдиқларини қўлга киритди

 

Россия АҚШнинг Қора денгиз устида уриб туширилган MQ-9 Reaper дрони қолдиқларининг бир қисмини қўлга киритди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб CNN хабар берди.

 

Ўз навбатида Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби Вашингтон Москва учун учувчисиз қурилмадан разведка мақсадларида фойдаланишини имконсиз қилиб қўйганини айтган.

 

14 март куни АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони Қора денгизда қулади. Америка ҳарбийлари Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти манёври туфайли қурилма ҳалокатга учраганини айтишган. Москва эса дрон ҳаво ҳудуди режимини бузганини таъкидлаган.

 

Воқеадан кейин АҚШ ва РФ мудофаа вазирлари, шунингдек, штаб бошлиқлари телефон мулоқотини ўтказди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика