Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистоннинг Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш ҳақидаги қарорини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади, бу Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатда ҳибсга олинишига олиб келиши мумкин.
Қайд этилишича, россиялик дипломатлар аллақачон Арманистонни бундай қадам қўйилган тақдирда “ўта салбий оқибатлар” ҳақида огоҳлантирган.
Арманистон ҳукумати келажакда “Озарбайжон ҳукуматини жавобгарликка тортиш” мақсадида Рим статутини ратификация қилиш жараёнини 2022 йил охирида бошлаганликларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Арманистон Конституциявий суди қарор эълон қилди, унга кўра Рим статути мамлакат Конституциясига мос келади. Қарор якуний ҳисобланади ва у эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Шу тариқа, Арманистон Путин ташриф буюрган тақдирда ҳибсга олиниши мумкин бўлган давлатлар қаторига қўшилди.


