Жаҳон

Россия Арманистонни қаттиқ огоҳлантирди

Ўтган ҳафта Арманистон Путин ҳибсга олиниши мумкин бўлган давлатлар қаторига қўшилганди.

Россия Арманистонни қаттиқ огоҳлантирди

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистоннинг Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш ҳақидаги қарорини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади, бу Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатда ҳибсга олинишига олиб келиши мумкин.

 

Қайд этилишича, россиялик дипломатлар аллақачон Арманистонни бундай қадам қўйилган тақдирда “ўта салбий оқибатлар” ҳақида огоҳлантирган.

 

Арманистон ҳукумати келажакда “Озарбайжон ҳукуматини жавобгарликка тортиш” мақсадида Рим статутини ратификация қилиш жараёнини 2022 йил охирида бошлаганликларини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Арманистон Конституциявий суди қарор эълон қилди, унга кўра Рим статути мамлакат Конституциясига мос келади. Қарор якуний ҳисобланади ва у эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Шу тариқа, Арманистон Путин ташриф буюрган тақдирда ҳибсга олиниши мумкин бўлган давлатлар қаторига қўшилди.

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

custom img

Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбалари вақтида омон қолган — The Telegraph

Маълум қилинишича, у ҳужумдан бироз олдин уйидан чиқиб кетган.

custom img

Ўрта ер денгизида экипажсиз сузиб кетаётган Россия газ ташувчиси экологиягa хавф туғдирмоқда

“Арктик Метагаз” кемаси Малта ҳудудий сувларига яқин жойда Украинанинг дрон-катерлари томонидан ҳужумга учраган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россия Арманистонни қаттиқ огоҳлантирди