Украинада ҳарбий ҳаракатлар барҳам топгандан сўнг Европа Россия билан биргаликда яшашда давом этиши керак. Бу ҳақда Евроиттифоқ ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шу сабабли Москва билан мулоқотни давом эттириш зарур.
“Украинадаги ҳаракатлардан сўнг Россия билан мулоқот жуда қийин бўлади. Аммо руслар билан бу қитьада биргаликда ҳаракат қилиш лозим. Биз Россия билан гаплашишда давом этишимиз мақсадга мувофиқ”, – деган дипломат.
Аввалроқ Боррель Европа хавф остида эканлигини айтганди.


