1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия Донбасс учун яна 800 минг қурбон бериши мумкин — Зеленский

Украина президенти Россия шарқий Украинани тўлиқ эгаллаши учун камида икки йил ва юз минглаб қурбонлар талаб қилинишини айтди.

Россия Донбасс учун яна 800 минг қурбон бериши мумкин — Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Донбасс ҳудудини тўлиқ эгаллаш эҳтимоли ҳақида кескин баёнот берди. Унинг таъкидлашича, агар Россия шарқий Украинани тўлиқ босиб олишга уринадиган бўлса, бу камида икки йил вақт ва юз минглаб қурбонлар эвазига амалга ошиши мумкин.

 

Зеленский бу фикрни Франциянинг France 2 телеканалига берган интервьюсида билдириб, Россия Донбассни эгаллаш учун тахминан яна 800 минг аскар йўқотиши мумкинлигини айтди. Унга кўра, Россия армияси ҳудуднинг ҳар бир метри учун катта йўқотишлар бермоқда.

 

Украина раҳбари Россия Украинадан Донбасс ҳудудларини тўлиқ тарк этишни талаб қилаётганини ҳам қайд этди. Шу билан бирга, фронт чизиғини музлатиш ёки мавжуд позицияларни сақлаб қолиш Украинадан муҳим ён бериш бўлишини таъкидлади.

 

Зеленский урушни тугатиш устувор вазифа эканини айтиб, халқаро ҳамкорлар, хусусан АҚШ билан ҳамкорлик муҳимлигини билдирди. Интервью Россия, Украина ва АҚШ ўртасида музокаралар давом этаётган бир пайтда эълон қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика