Краснодар ўлкасида ҳалокатга учраган Су-25 ҳарбий самолёти учувчиси вафот этди. Бу ҳақда туман раҳбари Роман Бублик маълум қилди, дея хабар берди Анадолу агентлиги.
«Ейск тумани аҳолиси номидан ўқув парвози чоғида ҳалокатга учраган Су-25 қирувчи самолётининг учувчиси яқинларига ҳамдардлик билдираман», — дейилади хабарда.
Жанубий ҳарбий округ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, самолёт ҳалокатига двигателдаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.


