1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия иқтисоди СССР даражасигача тушиб кетди

Импорт улуши 15,2 фоизга тушиб, 2022 йилдаги энг ёмон кўрсаткичга деярли тенглашди.

Россия иқтисоди СССР даражасигача тушиб кетди

 

Россия ташқи дунё билан алоқаларини тез суръатларда йўқотмоқда. Уруш олиб бораётган Россиянинг ЯИМ сўнгги ўттиз йилдаги энг паст даражага тушди. Экспорт улуши 22,2 фоиздан 17,8 фоизга қисқариб, мутлақ антирекордни қайд этди. Импорт улуши эса 17,8 фоиздан 15,2 фоизга тушиб, 2022 йилдаги энг ёмон кўрсаткичга деярли тенглашди.

 

Янги рақамлар тарихий қиёсда ҳам жиддий сигнал ҳисобланади. Украина урушидан олдинги йилларда Россия ЯИМида экспорт улуши 25–30 фоиз атрофида бўлган, 1990 йиллар охири ва 2000 йиллар бошида эса 40 фоиздан ошган. 2010 йиллар давомида импорт улуши барқарор равишда 20 фоизга яқин сақланиб келган.

 

Ҳозирги кўрсаткичлар эса совет иттифоқининг сўнгги йилларига мос келмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 1990 йилда СССР ЯИМида экспорт улуши 18,2 фоизни, 1991 йилда 13,3 фоизни ташкил этган. Импорт улуши эса мос равишда 17,9 ва 13 фоиз бўлган

 

Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2025 йилда экспорт даромадлари 4 фоизга камайиб, пандемиядан бери энг паст — 418,3 млрд долларга тушди. Хомашё экспорти 15 фоизга қисқариб, 225 млрд долларни ташкил қилди. Хомашё ва энергияга тааллуқлик бўлмаган экспорт 150 млрд доллар бўлиб, урушгача бўлган даражадан чоракка кам. Импорт эса 3 фоизга қисқариб, 278 млрд долларга тушди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика