1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россия компанияси Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб беради

Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёқилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда ошириш мумкин.

Россия компанияси Ўзбекистонга ядро ёқилғисини етказиб беради

 

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ВВР-СM тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёқилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

 

Росатомнинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Ядро физикаси институти ўртасида шартнома имзоланди.

 

Новосибирск кимё концентратлар заводида ишлаб чиқарилган зич уран ва уран-силицид ёқилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт IRT-4M ёқилғи комплектларига нисбатан юқори истеъмол хусусиятларига эга.

 

Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёқилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин.

 

ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалларшунослик, фаоллашув таҳлили, минералларни нурлантириш, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотоплар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотлар учун ишлатилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика