1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия: номаълум шахс болалар боғчасида тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди

Кейин жиноятчи ўзининг жонига ҳам қасд қилган.

Россия: номаълум шахс болалар боғчасида тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди

 

Россиянинг Ульяновск вилоятида болалар боғчасига қуролланган эркак бостириб кириб, ўт очган. Оқибатда, икки бола ва тарбиячи ҳалок бўлган

 

«Бир киши болалар боғчасига кириб, тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди», — дейилади хабарда.

 

Манбага кўра, отишмага маиший низо сабаб бўлиши мумкин. Отишма болалар дам олаётган вақтда содир бўлган. Бундан ташқари боғчанинг бир ходими отиб кетилган. Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилаётганини тасдиқлади.

 

«Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 ва 2017 йилларда туғилган икки бола ва бир тарбиячи ҳалок бўлган», — деб ёзди ушбу ҳудуддан сайланган Давлат думасининг депутати Сергей Морозов Telegram каналида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика