1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россия–Ўзбекистон муносабатларида янги босқич

Россия Ўзбекистон билан миграция ва таълим соҳаларини кенгайтиради.

Россия–Ўзбекистон муносабатларида янги босқич

 

Россия президенти Владимир Путин етакчи ахборот агентликлари билан бўлиб ўтган учрашувда Россия ва Ўзбекистон ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини маълум қилди. Бу борада томонлар муҳим келишувларга эришган.

 

Путиннинг таъкидлашича, Ўзбекистонда аҳоли сонининг жадал ўсиши меҳнат бозорида янги талаб ва чақириқларни юзага келтирмоқда. Шу боис, меҳнат мигрантларини Россияга кетишидан аввал тайёрлаш, уларга рус тили ва маданиятини ўргатиш бўйича қўшма дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ёшлар алоқаларини стратегик йўналиш сифатида қайд этди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан бу борада аниқ ташаббуслар устида иш олиб борилмоқда.

 

“Биз нафақат ишчи кучини тайёрлаш, балки маданий ва маънавий интеграцияни ҳам кучайтирмоқчимиз. Бу узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг ажралмас қисмидир”, — деди Путин.

 

Ушбу келишувлар асосида таълим, маданият, ёшлар сиёсати ва миграция соҳаларида Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги изчил кенгайтириб борилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика