Россия, Ўзбекистонда ва Қозоғистон Евроосиё тоғ курортлари альянсини тузиш тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, Сочида бўлиб ўтаётган Евроосиё конгресси доирасида учта йирик тоғ курортлари – Россиянинг «Роса Хутор», Қозоғистоннинг «Шимбулоқ» ва Ўзбекистоннинг Амирсой дам олиш масканлари ўртасида Евроосиё тоғ курортлари альянсини тузиш тўғрисида меморандум имзоланган.
Ушбу альянс уч давлат ўртасида мавсумий тоғ туризмини оммалаштириш, касбий тажриба алмашиш, шунингдек, янги тоғ сайёҳлик маршрутларини яратиш бўйича ягона методологияни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.
«Ушбу келишув туфайли уч давлат - Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон Евроосиё маконида туризмни ҳамкорликда ривожлантириш, бу орқали тоғли курортларда туристик хизмат кўрсатиш қулайлиги сифатини ошириш ва туристлар оқимини ошириш имкониятига эга бўлади. Бу ижобий натижа беради. Келишув 2023/2024 йиллар мавсумида бошланадиган бир қатор чора-тадбирларни ўз ичига олади», — дейди Россия бош вазири ўриносари Дмитрий Чернишенко.


