1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия президенти Хитой ва Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режимни жорий этди

Хитойликлар учун 30 кунлик визасиз режим тасдиқланди, Саудия Арабистони билан эса тўлиқ визасиз келишув имзоланган.

Россия президенти Хитой ва Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режимни жорий этди

 

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Хитой ва Саудия Арабистони фуқароларининг Россия ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш тартибини белгиловчи фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган дейди Oxu.az нашри.

 

Фармонга мувофиқ, Хитой фуқаролари 2026 йил 14 сентябрга қадар Россия Федерациясига визасиз тартибда кириши, мамлакат ҳудудида 30 кунгача меҳмон, хизмат сафари ёки туристик мақсадларда бўлиши, шунингдек илмий, маданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва спорт тадбирларида қатнашиши мумкин. Шу билан бирга, Хитой фуқаролари Россия ҳудудидан транзит тариқасида ўтиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

 

Фармонда ушбу тартиблар ўзаро муносабатлар принципига асосланганлиги қайд этилган. Бироқ визасиз тартиб Хитой фуқароларининг Россияга тадбиркорлик, журналистик фаолият, ўқиш, доимий истиқомат, халқаро автомобиль ташувлари ёки ушбу транспорт воситаларига таржимон сифатида ҳамроҳлик қилиш мақсадида киришларига нисбатан қўлланилмайди. Фармон имзоланган кундан кучга кирган.

 

Маълумот учун, сентябрь ойида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Россия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилишини маълум қилган эди. Ушбу тартиб 15 сентябрдан синов тариқасида қўлланила бошланди. Россиядан биринчи сайёҳлар ўша куннинг ўзида Хитойга визасиз киришган.

 

Шунингдек, TAAS ахборотига кўра, Россия ва Саудия Арабистони ҳукуматлари икки давлат фуқароларининг барча турдаги паспортлари учун визасиз режимни жорий этиш бўйича ҳукуматлараро битим имзолаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика