Россия, Туркия ва Қатар дон келишуви ўрнига янги келишув тайёрламоқда, деб ёзади Bild, ТИВ ва Россия ва Туркия элчихоналари ўртасидаги 21 июлдан 8 августгача бўлган расмий ёзишмаларига таяниб.
Тахминларга кўра, Россия ғалласи қашшоқ мамлакатларга, асосан Африкага этказиб берилади. Таъминот ташкилотчиси Туркия, ҳомийси эса Қатар бўлади, деб ёзади газета. Шунингдек, мактублардан маълум бўлишича, Москва Анқарани дон шартномасидан чиқиш ҳақида олдиндан огоҳлантирган.
Билд хабарига кўра, янги шартнома келаси ҳафта охирида Будапештда амалга оширилиши мумкин. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов аллақачон Венгрия пойтахтига учиб кетган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам у ерга бориши кутилмоқда.
Маълумот учун, Россия 17 июль куни ғалла бўйича келишувда иштирок этишни тўхтатиб, келишувнинг Россия қисми бажарилмагани билан изоҳлаганди. Владимир Путин Россия шартлари бажарилганда келишув қайта тикланишини маълум қилгади. Улар орасида «Росселхозбанк»нинг SWIFT тизимига қайта уланиши, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни тиклаш, портларга киришга қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши ва бошқалар бор.


