ТАСС агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, Брянск вилоятининг Климовский тумани чегарасида Россия ФХХ ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги қўшинлари давлат чегарасини бузган қуролли украиналик қўпорувчиларни йўқ қилиш чораларини кўрмоқда.
Брянск вилоятида олти нафар одам гаровда бўлиши мумкин. Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли орасида диверсантлар билан тўқнашувда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.
Брянскдаги 50 кишидан иборат диверсантлар гуруҳи икки йўналиш – Лубечан ва Сушанига бўлинган. Сушанида улар хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинган, Лубечанида эса улар гаровда ушлаб турилибди.
Маҳаллий ҳукумат бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.
Яқин соатларда Президент Путин Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказади, дейилади хабарда.


