1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия-Украина можароси: ташаббус ким тарафда ва қайси томон ҳужум бошлайди?

РФ ҳужуми кульминацион нуқтага етгани айтилмоқда. Россия ОАВ эса тез орада Украина қарши ҳужумга ўтиши ҳақида бонг уряпти. Аммо Владимир Зеленский Киев йирик ҳарбий амалиётга тайёр эмаслигини айтиб чиқди.

Россия-Украина можароси: ташаббус ким тарафда ва қайси томон ҳужум бошлайди?

 

Украина ҳозирги вақтда Россияга қарши ҳужум бошлай олмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

 

“Ҳозирча (қарши ҳужумни) бошлай олмаймиз. Танк, артиллериясиз жасур аскарларимизни олдинга маррага юборишнинг имкони йўқ”, – деган у Япониянинг “Yomiuri” газетасига берган интервьюсида.

 

Украина етакчиси ўқ-дорилар тақчиллиги ҳам мавжудлигини айтган.

 

Bloomberg бошқа маълумот берди

Кеча АҚШнинг Bloomberg агентлиги Украина тез орада катта ҳужумни бошлаши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди. Унга кўра, Кремль янги ҳужум кампаниясидан воз кечгани ва асосий эътиборни Украина ҳаракатларини тийиб туришга қаратгани ҳақида сўз боради. Киев эса аксинча, янги ҳужумни бошлаши ҳақида айтилган.

 

“Москва бу йил 400 минг кўнгиллини армияга жалб қилмоқчи. Бу мажбурий сафарбарликдан қочиш имконини беради”, – дейилади хабарда.

 

Аслида вазият қандай?

Американинг урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия ахборот майдонида Украинанинг эҳтимолий ҳужуми ҳақида мавзу тобора кўпроқ кўтарилмоқда.

 

Масалан, РФ хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ОАВ билан суҳбатида “украин ҳужум операцияларига тайёргарлик кўраётгани”ни айтди.

 

23 март куни эса “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ҳам Киев ҳужуми бошланишини айтганди. ISW Россия ҳужумлари кульминацияда эканини ва бундан кейин заифлашиб боришини таъкидлаган.

 

The Washington Post февраль ўрталарида АҚШ Украинани огоҳлантирганини ёзганди. Унга кўра, Жозеф Байден маъмурияти Киев кўпроқ ҳудудни озод қилишини ва музокаралар столига кучли позиция билан ўтиришини истамоқда.

 

Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Михаил Подоляк қарши ҳужум икки ойдан сўнг бошланишини айтганди.

 

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика