1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлаган

Бу ҳақда Пентагон расмий вакили хабар берди.

Россия Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлаган

 

Пентагон расмий вакили Россия шу вақтгача Украина урушига қанча пул сарфлагани ҳақида маълумот берди.

 

Маьлумотга кўра Россия 2022 йил февраль ойида бошланган Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлаган. Пентагон вакили шунингдек, иқтисодий ўсишдан маҳрум бўлгани ва санкциялар нуқтаи назаридан, Украина можароси Россияга 1,3 триллион долларга тушганини даъво қилмоқда.

 

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия молия вазири Антон Силуанов 2024 йилда мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлашга сарфланадиган умумий харажатлар деярли 11 триллион рублни ташкил этишини айтган эди. Шунингдек, у давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва "махсус операция" (Россия расмийлари Украина урушини шундай номлайди) иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш асосий вазифа эканини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика