1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги янги уч томонлама музокаралар 1 февраль куни бўлиб ўтади — Зеленский

Аввалги учрашувларда делегациялар бир қатор майда деталлар бўйича келишувга эришган ва янги учрашув келишувни якунлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги янги уч томонлама музокаралар 1 февраль куни бўлиб ўтади — Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия, Украина ва Қўшма Штатлар ўртасидаги кейинги уч томонлама музокаралар 1 февраль, якшанба куни бўлиб ўтиши маълум қилди. Учрашув БААда, Абу-Дабида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

 

Зеленский таъкидлаганидек, учрашув асосан ҳарбий характердаги масалаларга қаратилган бўлади. Президент Украина делегациясининг барча муҳокама қилинадиган масалалар бўйича максимал даражада тайёр эканини ҳам билдирган.

 

Биринчи учрашувлар 23-24 январь кунлари ёпиқ форматда ўтган бўлиб, энг қийин масала ҳудудий масала бўлган ва ҳозирча муросага эришилмаган.

 

Reuters агентлигининг хабар беришича, делегациялар бир қатор майда деталлар бўйича келишувга эришган ва янги музокараларнинг ушбу келишувни якунлашга хизмат қилиши кутилмоқда. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва БАА расмийлари музокараларни конструктив деб баҳолашган.

 

Аввалроқ, Абу-Дабидаги учрашув 22 январь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин, Стив Виткофф ва АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер иштирокида бўлиб ўтган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика