1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ва Эрон стратегик шериклик битимини имзолади

Бу ҳарбий жиҳатга эга бўлмаган келишув ҳисобланади.

Россия ва Эрон стратегик шериклик битимини имзолади

 

Россия президенти Владимир Путин Эрон билан стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳужжат икки давлат ўртасидаги сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

 

Битимга кўра, агар томонлардан бирига ҳужум қилинса, иккинчи томон “тажовузчига ҳар қандай ҳарбий ёки бошқа ёрдам кўрсатмаслиги” ва низони тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиши лозим. Бу ёндашув Россиянинг Шимолий Корея (КХДР) билан тузган шартномасидан фарқ қилади — у ерда ҳужум ҳолатида бевосита ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбурияти мавжуд эди.

 

Янги келишувда эса ҳарбий аралашув назарда тутилмаган, бу эса Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликнинг эҳтиёткор ва дипломатик тусда шаклланаётганини англатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика