1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ва Украина танклари сони тенглашди

Шунингдек, уруш давомида Украина артиллерия ва кўплаб ракета тизимлари бўйича Россия билан фарқни йўқотишга ҳам муваффақ бўлган.

Россия ва Украина танклари сони тенглашди

 

Россия ва Украина танклари сони бўйича тенглашди, деб ёзади Bloomberg Кил Жаҳон иқтисодиёти институти ва Oryx таҳлилий лойиҳаси маълумотларига таяниб.

 

Институтнинг «Ukraine Support Tracker» маълумотлар базасига кўра, Россия 3500 га яқин танк билан Украинага тўлиқ миқёсли босқинни бошлаган, аммо урушнинг 16 ойи давомида Oryx маълумотларига кўра, Россия икки мингдан ортиқ оғир техникасидан айрилган (Украина қуролли кучлари 545 та танкни ўлжа қилиб олган).

 

Қайд этилишича, Россия босқини бошланган пайтида Украинада мингга яқин танк бўлган. Oryx маълумотларига кўра, Украина уруш пайтида 550 дан ортиқ танкни йўқотган, аммо улар бу йўқотишларни, қўлга олинган рус танклари, шунингдек, Ғарб давлатларидан етказиб берилган танклар ҳисобига қоплашга муваффақ бўлинган. Хусусан, Кил институти маълумотларига кўра, босқин бошлангандан бери Киевга 471 та танк топширилган, яна 286 таси Украинага кейинроқ етиб келади.

 

Институт ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда можаро иштирокчиларининг ҳар бирининг ихтиёрида бир ярим мингга яқин танк бор.

 

Шунингдек, уруш давомида Украина артиллерия ва кўплаб ракета тизимлари бўйича Россия билан фарқни йўқотишга ҳам муваффақ бўлган. Жумладан, Россия ҳозирда 1900 оғир артиллерия ва 841 MRLS тизимига эга, Украинада эса мос равишда 1100 ва 427 та.

 

Bloomberg агентлиги Кил институти ва Oryx лойиҳаси маълумотларига эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозимлигини қайд этган, чунки бу маълумотлар фақат очиқ манбалардан йиғилган, томонларнинг ҳеч бири ўз йўқотишлари тўғрисида расман маълумот бермайди. Бундан ташқари, уруш даврида Россия қанча техника ва қурол ишлаб чиққани ҳам маълум эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика