Россия вертолёти Финляандия ҳаво ҳудудини бузди, деб хабар бермоқда [https://www.interfax.ru/world/839350] мамлакат Мудофаа вазирлиги “Россияга тегишли Mi-17 вертолёти Финляндия ҳаво ҳудудида рухсатсиз 4 километрдан 4,5 километргача учди. Ҳодиса Финляандия шарқидаги Кесалаҳти ва Париккала ҳудудларида юз берди”, — дейилади ҳарбий департамент хабарида. Ҳозирда чегара қўриқлаш хизмати воқеа юзасидан текширув бошлаган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги расмий вакили Кристиан Ваккурининг сўзларига кўра, бу жорий йилда Россия томонидан республика ҳаво чегарасини бузиш билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. Биринчиси 8 апрель куни Порвоо яқинида содир бўлган. Кейин бу Россия Федерациясига тегишли узоқ масофали йўловчи самолёт эканлиги аниқланган.