1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия визасиз режимни Осиё ва Яқин Шарқда кенгайтирмоқда

Энди электрон визалардан фойдаланиш режими жорий этилади.

Россия визасиз режимни Осиё ва Яқин Шарқда кенгайтирмоқда

 

Россия Федерацияси Яқин Шарқ ва Осиёнинг қатор давлатлари билан визасиз режим жорий этиш, шунингдек, электрон визалар тизимини кенгайтириш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маълум қилди, дея хабар бермоқда TASS агентлиги.

 

“Жорий йилнинг апрель ойида Уммон билан визаларни бекор қилиш тўғрисида битим имзоланди. Ҳозирда Иордания, Мянма, Баҳрайн ва бошқа қатор мамлакатлар билан ҳам худди шундай келишувларга эришиш устида иш олиб борилмоқда”, — деди вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия электрон виза тизимини такомиллаштиришни ҳам режалаштирмоқда. Жумладан, визанинг такрорий фойдаланиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда Россияга электрон виза асосида 64 мамлакат фуқаролари кириш ҳуқуқига эга.

 

Янги сиёсат Россиянинг туризм, савдо ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган очиқлик сиёсатининг бир қисми сифатида қаралмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика