Россия аввалроқ “сиёсий сабабларга кўра” тўхтатилган Ямал-Европа газ қувури орқали Европага газ етказиб беришни тиклашга тайёр. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новак маълум қилди, деб хабар берди "ТАСС".
Унинг сўзларига кўра, Европа бозорида газ тақчиллиги долзарблигича қолмоқда. Россияда эса таъминотни қайта тиклаш учун барча имкониятлар мавжуд.
“Масалан, сиёсий сабабларга кўра тўхтатилган Ямал-Европа қувуридан фойдаланилмаяпти."Бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, газимизга талаб бор. Шунинг учун биз Европани маҳсулотларимиз учун потенциал бозор сифатида кўришда давом этамиз. Бизга қарши кенг кўламли кампания бошлангани, бу саботаж билан якунлангани аниқ", — деди Новак.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Россия Ямал-Европа қувури орқали газ етказиб беришни тўхтатган эди.


