1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ютқазиши керак — Зеленский

Украина Президенти Вашингтонга келди.

Россия ютқазиши керак — Зеленский

 

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ пойтахти Вашингтонга келди, етакчи бу ерда бир қатор муҳим музокаралар олиб боради.

 

"Бугунги Вашингтондаги музокаралар муҳим аҳамиятга эга. Украина учун ҳаво мудофааси энг муҳим масалалардан бири", — деб ёзади у.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, Россиянинг Украинага бир кеча-кундузда уюштирган йирик ракета зарбасига ҳам изоҳ бериб, ракеталарнинг аксарияти уриб туширилганини айтди.

 

"Украинани ракетага қарши тизимлар билан таъминлаган ҳар бир давлатга раҳмат. Биз Россияни террорчилик салоҳиятидан бутунлай маҳрум қилиш устида ишлаяпмиз ва бу натижага эришишимиз керак", — дея таъкидлади Зеленский.

 

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа, Россияга қарши санкциялар ва фронтда украиналик аскарларни қўллаб-қувватлашга кўпроқ муҳтож.

 

"Россия ютқазиши керак", — дея хулоса қилди Украина раҳбари.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика