1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Россия захирасида 500 та баллистик ракета бор

Украинага эса мудофаа воситалари етишмаяпти.

Россия захирасида 500 та баллистик ракета бор

The Economist нашрининг сўнгги таҳлилига кўра, Россия захирада 500 та баллистик ракетага эга. Бу ҳолат Украинадаги уруш фонида жиддий хавотир уйғотмоқда. Нашрнинг ёзишича, Украина бу ракеталарни тутиб қолиш учун зарур воситалар тақчиллигига дуч келмоқда.

 

Мутахассислар таъкидлашича, битта баллистик ракетани йўқ қилиш учун камида икки дона PAC-3 зенит-ракета тизимининг ракетаси керак бўлади. Аммо ҳозирда бу ракеталардан йилига атиги 650 таси ишлаб чиқарилади. Бу эса Украина учун етарли эмас.

 

Украина ҳукумати Патриот зенит-ракета тизимларини ҳар қандай нархда сотиб олишга тайёрлигини билдириб келмоқда. Бироқ The Economist'га кўра, АҚШ томонидан кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам устуворлиги аста-секин пасаймоқда. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трампнинг олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган сиёсий позицияси бу масалани янада ноаниқ ҳолатга келтирмоқда.

 

Германияда PAC-3 ракеталарини ишлаб чиқариш 2026 йил охиригача бошланиши режалаштирилган, аммо бу вақтгача Украина ўзини қандай ҳимоя қилишини аниқлаштириш муҳим муаммо бўлиб қолмоқда. Украина ички ишлаб чиқариш борасида ҳам ҳозирча катта салоҳиятга эга эмас.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика