1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди

Жабрланувчи ўрмонда чуқур қазишга мажбур қилинган.

Россияда 25 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красносельск туманида 25 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди

 

Маълум қилинишича, йигит май ойида Россияга ишлаш учун келган ва вақтинчалик рўйхатдан ўтган. Уни 31 июль куни беш киши кафенинг хизмат кўрсатиш эшигида ушлаб олган. Бу ҳам етмагандек улар йигитнинг телефонини олиб қўйган ва уни 35 минг рубль миқдорида кредит олиш учун онлайн ариза ёзишга мажбурлаган.

 

Кейин йигитни машинага ўтказиб, ўрмонга олиб кетишган. У ерда жабрланувчи қудуқ қазишга мажбур қилинган. Шу билан бирга, ўғрилар йигитдан 100 минг рубль талаб қилган, кейин уни яна кафега олиб келишган.

 

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит қизни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика