1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Россияда қаровсиз қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Улар ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган.

Россияда қаровсиз қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

Россияда оғир вазиятга тушиб қолган 10 дан ортиқ хотин-қизларнинг Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Манбага кўра, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева бошчилигидаги турли масъул ташкилотлар вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган.

 

“Ташриф жараёнида қатор фирма ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 300 дан ортиқ хотин-қизларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди ва улар билан яқиндан суҳбатлашилди. Оғир вазиятга тушиб қолган 10 дан ортиқ хотин-қизларнинг мамлакатимизга қайтишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди”, - дейилади хабарда.

 

Россия Федерациясининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари”да сақланаётган, ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилган. Улар тегишли марказга жойлаштирилган. Болалар кейинроқ ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика